Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Телефон хотирасидаги рақамларни бошқа телефонга осон кўчириб ўтказиш усули

Телефон хотирасидаги рақамларни бошқа телефонга осон кўчириб ўтказиш усули

Фото: «Лайфхакер»

Телефон хотирасига сақлаб қўйилган рақамларни қандай қилиб осонгина бошқа бир телефонга ўтказиш мумкин? Бу борада «Лайфхакер» ўз маслаҳатларини беради.

«My Contacts Backup» ёрдамида сақлаб қўйилган рақамларни деярли ҳар қандай телефонга осонгина кўчириб ўтказиш мумкин. Унинг ёрдамида «Android» смартфонлардаги рақамларни «iPhone»га, «iPhone»дагини «Android»га, «iPhone»дан «iPhone»га ҳамда «Android»дан «Android»га ўтказиш мумкин.

Дастур қуйидаги тартибда ишлайди. Аввалига унда рақамларнинг нусхасини яратиш ва «email» орқали мақсадли қурилмага «экспорт» қилиш лозим. Шундан сўнг иккинчи смартфондаги қабул қилинган файлларда контактларни очиш керак ва уни телефон хотирасига сақлаб қўйиш кифоя.

«My Contacts Backup» дастурини кўчириб олиб, уни ўрнатганингизда пайдо бўладиган «Backup» тумасини босасиз. Унинг ёрдамида дастур сиздаги барча рақамларнинг нусхасини кўчиради. Шундан сўнггина «Send» («Android») ёки «Email» («iOS») тугмасини босиш лозим.

Очилган менюда мақсадли смартфонга уланган почта манзилини кўрсатинг ва дастур томонидан тайёрлаб қўйилган мактубни почтага юборинг. Унда барча рақамлар нусхаси кўчирилган VCF форматидаги файл бўлади.

Рақамлар нусхасини қабул қилиб олиши лозим бўлган смартонни қўлингизга олиб, почтага кирасиз ва қабул қилинган мактубни очган ҳолда VCF файлни ишга туширасиз. Экранда файл ичидаги рақамларни қўшишни исташ-истамаслигингизни тасдиқловчи сўров пайдо бўлади. Уни тасдиқлаб, телефон хотирасидаги ўзгаришларни кузатинг.

«Android» смартфонларига рақамларни қўшиш борасидаги сўров келмаслиги мумкин. Бу каби ҳолатда «Google»дан «Контакты» дастурини кўчириб олинг ва юборилган мактубдаги файлга яна бир бор босинг. Шундан кейингина тизим маълумотларни сақлашни таклиф қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг