Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Telegram»даги хабарни репост қилган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

«Telegram»даги хабарни репост қилган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фото: «AKKet»

Очиқ интернет майдонларида ёки ижтимоий тармоқларда жойлаштирган мақоласи, пости учун жиноий жавобгарликка тортилганлар ҳақида кўп эшитганмиз. Бироқ биринчи марта «Telegram» мессенжеридаги хабарни репост («улашиш») қилган фуқарога нисбатан жиноят иши очилди, деб хабар беради «4PDA».

Жиноят иши Россиянинг Приморск ўлкасида яшовчи юрист Дмитрий Третяковга нисбатан очилган.

Маълумотларга кўра, у Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 280-моддаси 2-қисми билан — «интернетдан фойдаланган ҳолда оммавий равишда экстремизмга чорлаш» билан айбланмоқда. Мутахассислар Дмитрий томонидан «улашилган» бир хабарда зўравонлик ва ҳалокатга олиб келадиган чақириқ мавжудлигини аниқлаган.

Маълум бўлишича, Дмитрий Третяков 16 март куни қўлга олинган. Суд қарорига кўра, у 13 майга қадар терегов изоляторида сақланади. Гумонланувчининг хонадони тинтув ишлари ўтказилган. Дмитрийнинг қўлга олинишига ўтган йили журналист Аркадий Бобченконинг «Telegram» каналидаги хабарини репост қилгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Агар қонун бузилганлиги тасдиқланса, юрист беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг