Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ТОП-5. Ўтган йилнинг энг хавфли вируслари

ТОП-5. Ўтган йилнинг энг хавфли вируслари

Фото: «Navkolo»

Кибержиноятчилар ўтган йили 6,2 миллиарддан зиёд ҳужум уюштиришга уриниб кўришди. Уларнинг айримларини, афсуски, бартараф этиб бўлмади. Global Threat Intelligence 2017 йилнинг энг хавфли ва асоратли киберҳужумлари «ТОП-5»лигини тузди.

1.Petya

Вирус борлиги март ойида аниқланди. У фойдаланувчининг файлларини бевосита шифрламасди, балки файлларнинг дискдаги жойлашуви, ҳажми ва номи ҳақидаги ахборотни сақлашда NTFS дисклар ишлатувчи бош файл жадвалини шифрларди. «Петя» амалий тизим юкловчисини ўз зарарли кодига алмаштириб қўярди. Шу тариқа зарарланган компютер юклана олмасди. «Петя» маъмур ҳуқуқини қўлга киритиш учун ҳам бор имкониятини ишга соларди.

2.NotPetya

NotPetya «солиқ амалий тизими» янгиланмаси сифатида компютерларга жойлашиб олди. У «Петя»нинг янгича кўриниши эди. Фарқи, у энди WannaCry ишлатган зарарли коддан фойдаланарди. Унинг ҳужумлари мамлакатлар инфратузилмасини ишдан чиқаришга қаратилганди: банклар, супермаркетлар, аэропортлар нишонга олинди. Умумий ҳисобда қарийб 150 мамлакатдаги компютерларга зарар етказилган.

3.WannaCry

Спам-хабарлар орқали тарқалувчи вирус. «Зарарли хат» ишга таклиф, тўлов қоғозлари ва zip-архивлар ниқоби остида яширин бўларди. Бу хат очилгач компютерни зарарлар ва жабрланувчидан товон талаб қиларди.

4. Locky

Locky — бу электрон почта орқали фишинг ҳужуми. Гербалайф хатлари, Amazon ҳисоблари ва ҳоказо кўринишлардаги бу хатлар ичи зарарли иловалар билан тўлиб-тошганди. Хакерлар фойдаланувчилардан 1дан 40 биткоингача талаб қилишарди. Кунига 20 миллионтагача спам-хабарлар йўлланган.

5.Cerber

Cerber компютер фойдаланувчиларининг пароллари ва криптовалюталарини ўмариш билан шуғулланган. У компютер маълумотларини шунчаки шифрлаб қолмасдан, автоматик захира нусхаларини ҳам ўчириб юборарди. У ҳам аксарият товламачи дастурларга ўхшаб жабрланувчилардан товон пулини биткоинларда ундириш пайида бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг