Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда интернетни бошқариш бўйича Марказий Осиё форуми бўлиб ўтади

Тошкентда интернетни бошқариш бўйича Марказий Осиё форуми бўлиб ўтади

Фото: «Mitc.uz»

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси билан ҳамкорликда 15 ва 16 май кунлари интернетни бошқариш бўйича IV Марказий Осиё форумини (CAIGF) ташкил этади. Бу ҳақда АКТ вазирлиги хабар берди.

Тошкент шаҳрида ўтказиладиган ушбу форумнинг асосий мавзуси Марказий Осиёнинг имкониятларини кенгайтиришда интернетни ривожлантиришга бағишланади.

Форумнинг мақсади – Марказий Осиё мамлакатларида интернетни бошқариш бўйича сиёсат масалаларини муҳокама қилиш борасида очиқ майдон ташкил этиш ва уни мустаҳкамлаш, шунингдек, глобал рақамли иқтисодиётни шакллантиришда минтақа мамлакатларининг иштирокини кенгайтиришдан иборат.

CAIGF Марказий Осиё мамлакатларида интернетни бошқариш борасидаги сиёсат масалаларини муҳокама қилиш бўйича очиқ майдон ҳисобланиб, ҳар йили Марказий Осиё мамлакатлари, МДҲ ва Европадан 200 дан ортиқ интернетни бошқариш соҳаси, вазирликлар ва алоқа маъмуриятлари, ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда компаниялар ва тадқиқот марказлари мутахассисларини бирлаштиради.

Форум доирасида экспертлар ҳамжамияти вакиллари интернетни бошқариш борасида глобал ва миллий ёндашувлар, киберхавфсизлик ва ўта муҳим инфратузилмалар муҳофазаси, DNS саноатини тараққий эттириш ва рақамли инфратузилма соҳасидаги тенденцияларни муҳокама қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг