Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Xiaomi» симсиз дазмол чиқарди

«Xiaomi» симсиз дазмол чиқарди

Фото: «xChip»

«Xiaomi» маиший техникалари сафи «Mi Cordless Steam Iron» дазмоли ҳисобига яна биттага кўпайди. Бу ҳақда «Astera» хабар берди.

Бошқа дазмолларга ўхшаш дазмол: буғлаш ва ҳароратни бошқариш функциялари бор, битта устун жиҳати — унинг сими йўқ.

Дазмол электр тармоғига симда уланувчи мосламага қўйиб қизитилади. «Mi Cordless Steam Iron»нинг қуввати — 2000 Вт, унга 280 мл.гача сув қуйиш мумкин.

Дазмол 200 даражагача қизийди. Икки дақиқагача сақланувчи бу ҳарорат битта кийимни текислаш учун бемалол етади.

Янги маҳсулотнинг нархи 30 доллар атрофида белгиланган, у қачон сотувга чиқарилиши ҳозирча маълум қилинмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг