Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой компанияси Ўзбекистонда электромобил ишлаб чиқармоқчи

Хитой компанияси Ўзбекистонда электромобил ишлаб чиқармоқчи

Фото: «ЭкоТехника»

Инновацион ривожланиш вазирлигида «Changan Automobile Group» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ўзаро ҳамкорлик масалалари ва Ўзбекистон ҳудудида электр қуввати билан ишловчи автомобиллар ишлаб чиқариш имкониятлари муҳокама этилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Инновациялар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

«Changan» компанияси вакиллари Фарғона водийсида жойлашиши мумкин бўлган электромобиллар йиғиш цехини қуриш истагини билдирдилар. Ўз навбатида, Инновация вазири ўринбосари Отабек Назиров мазкур лойиҳанининг амалга оширилишини жадаллаштириш учун бор имкониятл арни ишга солишга, Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари ва давлат органлари билан мулоқот қилишга  амалий ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди. Томонлар тез кунларда ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолашга келишиб олишди.

Лойиҳа муваффақиятли ишга тушган тақдирда, биринчи босқичда 15-20 млн. АҚШ доллари миқдорида  инвестиция киритиш, 100–150та иш ўринлари ташкил қилиш, бир йилда мингта йирик узелли электромобиллар йиғиш мумкин бўлади. Иккинчи босқичда эса Республикадаги мавжуд корхоналарнинг қувватини жалб этган ҳолда ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилади ҳамда тўғридан-тўғри ва қўшимча иш ўринлари сони ошишига эришилади.

Таъкидлаш жоизки, «Changan Automobile Group» Co Ltd  энг кўп автомобил ишлаб чиқарувчи Хитой автомобиль компанияларининг «катта тўртлигига киради. Автокомпаниянинг Ford Motor, Suzuki Motor, Mazda Motor ва PSA Peugeot Citroen каби йирик концернлар билан қўшма корхоналари мавжуд. Changanнинг бош идораси Чунцин шаҳрида жойлашган.

Ўзбекистонда мазкур компания гибрид двигателли ва бутунлай электр кучида ишлайдиган замонавий автомобиллар ишлаб чиқаришга урғу бериш ниятида. 2025 йилга келиб барча турдаги моделдаги (кичик метражли автомобиллардан тортиб купе кузовли олий тоифадаги автомобилларагача)  21 моделдаги фақат электр қуввати билан ишлайдиган янги электрмобиллар ва 12 та гибрид моделлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг