Японияда «келажак шаҳри» қурилди (фото)

Япониянинг Toyota компанияси Фудзи тоғи этагида «келажак шаҳри» (Woven City) қурди.
Шаҳарчада яшаётган оилалар сони 300 тага етди, улар компания ва унинг ҳамкорлари чиқарган барча қурилмаларни синовдан ўтказишади.
Шаҳарни тўлиқ сунъий интеллект бошқаради: у ер ости йўллари орқали озиқ-овқат етказиб беради, электр энергиясини тартибга солади ва транспортни назорат қилади.
Woven City аҳолиси икки табақага ажратилган: биринчиси — «ихтирочилар». Улар янги маҳсулотлар ва хизматларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш билан шуғулланади. Иккинчи — «тўқувчилар» табақаси эса шунчаки шаҳарчада яшаб, бу ишланмалар билан танишади ва «ихтирочилар»га ўз тавсияларини беришади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter