Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Марказий банк тўққизта банкни жаримага тортди

Марказий банк тўққизта банкни жаримага тортди

Фото: Xabar.uz

Марказий банк тўққизта банкни жаримага тортди.

Банк назорати қўмитаси томонидан 2025 йилнинг август ойидаги йиғилишларида 51 та масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 32 та масала, шу жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (9 та), янги очилаётган микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш (8 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (3 та), микромолия ташкилотини реэстрдан чиқариш (2 та) ва банкларда аудит ўтказиш ҳуқуқини бериш учун аудиторлик малака сертификатини тақдим этиш (1 та), шунингдек, тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (9 та) билан боғлиқ масалалар кўрилди. 

Шу билан бирга, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 19 та масала – Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, тижорат банклари ва микромолия ташкилотларида ўтказилган инспекция натижалари, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган масалалар ҳам муҳокама қилинди. 

Пруденциал норматив талабларига риоя этилмаганлиги, ҳудудларда муаммоли кредитларни ундириш ва улар қолдиғини камайтириш юзасидан ишлаб чиқилган режа-графиклар ижроси бажарилмаганлиги ҳамда инспекция текширувлари давомида аниқланган камчиликлар учун 14 та банк ва 2 та тўлов ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди. 

Шунингдек, Марказий банк талаблари ва ўтказилган инспекция текширувлари давомида, ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш қоидаларига риоя қилинишида аниқланган қоидабузарликлар учун 9 та банк, 6 та микромолия ташкилоти ва 4 та ломбардга нисбатан жарима санкцияси қўлланилди. 

Бундан ташқари, устав капиталининг энг кам миқдорини шакллантирилиши бўйича қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлиги учун 1 та банкка берилган лицензия чақириб олинди.

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring