Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2020 йилда сайёҳлар учун энг хавфли ва энг мақбул мамлакатлар

2020 йилда сайёҳлар учун энг хавфли ва энг мақбул мамлакатлар

Фото: «Zvez-dec.ru»

«International SOS» тиббиёт ва хавфсизлик соҳасидаги мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, 2020 йилда Ливия ва Сомали сайёҳлар учун энг хавфли мамлакатга айланади, деб хабар беради «Regnum».

Экспертлар давлатларни учта омилга кўра баҳолашди: тиббиёт, шахсий хавфсизлик ва йўллардаги хатар. Жанубий Судан, Гвинея, Либерия, МАР, Сьерра-Леоне, Нигер ва Эритреяга боришга қарор қилган сайёҳлар соғлиги катта хавф остида қолади; Сурия, Афғонистон, Ироқ, Сомали, Яман, Нигерия ва Ливия каби давлатлар шахсий хавфсизликка катта таҳдид солади; Венесуэла, Саудия Арабистони, Доминикана Республикаси, Таиланд, Вьетнам ва Африканинг кўпгина мамлакатларида ЙТҲ жиддий асоратларга олиб келиши мумкин.

Мутахассислар, шунингдек, саёҳат қилиш учун энг қулай мамлакатларни ҳам аниқлашди: Финляндия, Исландия, Норвегия, Швеция ва Дания.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг