Али Ларижонийнинг ўрнини собиқ қўмондон эгаллади — Al Jazeera
АҚШ ва Исроилнинг март ойи бошида амалга оширган ҳаво ҳужумларида ҳалок бўлган Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши раҳбари Али Ларижоний ўрнига Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИИҚК) собиқ қўмондони Муҳаммад Бағир Золғадр тайинланди.
Al Jazeera хабар беришича, президент Масъуд Пезешкиённинг коммуникациялар бўйича ўринбосари тегишли тайинловни эълон қилган.
«Золғадрнинг янги лавозими Эрон ичида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси таъсири кучайиб бораётганини кўрсатади. Бу айниқса, юқори даражадаги қарор қабул қилиш жараёнида ноаниқлик ортиб бораётган бир пайтда юз бермоқда», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 мартида Лорижоний қизининг хонадонида ўғли, ўринбосарларидан бири ва бир нечта соқчилари билан бирга АҚШ ва Исроил қирувчи самолётлари зарбаси остида қолиб, ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter