Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Али Хоманаийнинг беваси ҳаёт — Fars

Али Хоманаийнинг беваси ҳаёт — Fars

Эроннинг марҳум олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг беваси Мансуре Хўжаста Боқирзода ҳаёт. Бу ҳақда Fars агентлиги хабар берди.

«Инқилоб раҳбарининг рафиқаси соғ-омон эканини маълум қиламиз. Унинг вафоти ҳақидаги дастлабки хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди», — дейилади агентлик хабарида. Бироқ маълумот манбасига аниқлик киритилмаган.

Бир неча кун олдин Al Alam телеканали Мансуре Хўжаста Боқирзода вафот этгани ҳақида хабар тарқатган эди. Мухолифатдаги Iran International телеканали эса 79 ёшли аёл кома ҳолатида эканини иддао қилганди.

ОАВ маълумотларига кўра, Боқирзода хоним жорий йилнинг 2 март куни АҚШ ва Исроил томонидан Теҳронга берилган зарбалар оқибатида жароҳатланган.

Маълумот учун: Мансуре Хўжаста Боқирзода 1947 йилда тадбиркор оиласида туғилган. У Али Хоманаий билан 1964 йилда турмуш қурган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг