Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ энди асосий иттифоқчимиз эмас — Жозеп Боррел

АҚШ энди асосий иттифоқчимиз эмас — Жозеп Боррел

Фото: AP Photo /

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича собиқ олий вакили Жозеп Боррел АҚШ энди ЕИнинг асосий иттифоқчиси эмаслигини таъкидлади.

«Қўшма Штатлар энди Европа Иттифоқининг асосий иттифоқчиси эмас. Биз воқеликнинг яна бир бобини бошдан кечиряпмиз, бу бизга мудофааланишимиз учун фақат ўз кучимиздан фойдаланишимиз кераклигини тобора аниқроқ кўрсатмоқда», — деди у Испаниянинг Pais газетасига берган интервюсида.

Оқ уй 2025 йил 5 декабрда янги миллий хавфсизлик стратегиясини эълон қилганди. Унда Европа ўз мудофааси учун ўзи масъул бўлиши талаб қилинган. Ҳужжатда ЕИ тартибга солиш, оммавий иммиграция ва сўз эркинлиги каби муаммоларга ҳаддан ташқари ўралашиб қолгани таъкидланган. Қолаверса, Қўшма Штатлар Украинадаги уруш «хайрли» якунланишидан умидвор европаликлар билан ҳамфикр эмаслигини ҳам кўрсатган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг