Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ "Толибон" вакиллари билан музокара ўтказди. Нега?

АҚШ

Фото: DW.

АҚШ Афғонистонда 2021 йилдан бери ҳокимият тепасида турган "Толибон" ҳаракати билан америкалик гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар олиб борди, деб хабар бермоқда Reuters

Америка томонидан президентнинг гаровга олинганларни озод қилиш бўйича махсус вакили Адам Бейлер ва Афғонистон бўйича собиқ махсус элчи Залмай Ҳалилзод иштирок этди. Афғонистон томонидан ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий иштирок этди. 

Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳар икки томон “айниқса, бир-бирининг давлатларида сақланаётган фуқаролар бўйича” музокараларни давом эттиришини айтди. Оқ уй ва АҚШ Давлат департаменти ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермаган. 

Reuters манбасининг айтишича, АҚШ расмийлари Толибоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятларини бажариш суръатлардан норози. Оқ Уйнинг фикрича, бу фойдали қазилмалар бўйича келишув истиқболларига раҳна солади.

Аввалроқ Ўзбекистон Афғонистонга вертолётларни қайтариши ҳақида баёнотлар янграганди. ТИВ бу хабарни инкор этди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг