Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ Усама бин Ладеннинг ўғли учун 1 миллион доллар мукофот ваъда қилди

АҚШ Усама бин Ладеннинг ўғли учун 1 миллион доллар мукофот ваъда қилди

Фото:«CA-News»

АҚШ ҳукумати «Ал-Қоида» террорчилик ташкилотининг лидерларидан бири сифатида кўриладиган Ҳамза бин Ладеннинг қаердалиги ҳақида маълумот берган одамга 1 миллион доллар мукофот тўлашини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» ёзмоқда.

«2015 йил август ойидан бери у (бин Ладен) интернетда маслакдошларига АҚШ ва унинг иттифоқчиларига ҳужум қилишни тарғиб этиб аудио ва видеомурожаатлар билан чиқди» дейилади АҚШ давлат департаменти ахборотида.

Бин Ладеннинг ўғли отасининг ўлими учун АҚШдан қасос олишга ваъда берган.

Маълумки, 2001 йил 11 сентябрда Ню-Йоркда содир этилган террорчилик ҳаракати учун жавобгарликни «Ал-Қоида» ўз зиммасига олганди. Ташкилот раҳбари Усама бин Ладен АҚШ махсус хизматлари томонидан 2011 йил ўлдирилгани айтилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг