Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШга «Флоренс» тўфони ёпирилди

АҚШга «Флоренс» тўфони ёпирилди

Скриншот: «You Tube»

АҚШга бир неча кундан бери хавф солаётган «Florence» тўфони Шимолий Королина штатига етиб келди, дея хабар беради «Sabah.com.tr» сайти.

Уилмингтон шаҳрида бир уйнинг устига дарахтнинг қулаши оқибатида она-бола ҳалок бўлган. Ота эса оғир тан жароҳати олган. Ҳампстид шаҳрида юрак хуружи туфайли бир аёл вафот этди. Леноир шаҳрида бир киши ток уриши оқибатида жон берди.

Шимолий ва Жанубий Каролина штатларида 500 минг киши электр энергиясиз қолди. 26 минг киши хавфсиз жойларга кўчирилди. Ноқулай об-ҳаво туфайли минглаб парвозлар бекор қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг