Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Асад: «Трампнинг мен ҳақимда нима дейиши аҳамиятсиз»

Асад: «Трампнинг мен ҳақимда нима дейиши аҳамиятсиз»

Фото:«Al Jazeera»

«Сурия президенти Башар Асад АҚШ президенти Доналд Трампнинг у ҳақда айтган гаплари ҳеч қандай аҳамият касб этмаслигини айтиб ўтди. Бу ҳақда у РТга берган интервьюсида маълум қилган», — дея ёзмоқда «Аргументы и факты» газетаси.

Гап шундаки, шу йилнинг апрель ойида АҚШ президенти Доналд Трамп Суриянинг Дума шаҳридаги кимёвий ҳужум ҳақида гапира туриб Асадни ҳайвонга тенглаштирган эди. Шунингдек у Россия ва Эронни Асадни қўллаб-қувватлашда ҳам айблаган.

Асад соғлом фикрли одамлар фикрини эшитиш кераклигини, аммо Трампга ўхшаган одамларнинг гапи уннинг учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрель ойида Ғарб давлатлари Суриянинг Дума шаҳрида содир этилган кимёвий ҳужумда Сурия ҳукуматини айблади. Дамашқ эса бундай айбловларни кескин рад этиб келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг