Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Австралияда наркотикларга тўла фургон полиция машинасига бориб урилди...

Австралияда наркотикларга тўла фургон полиция машинасига бориб урилди...

Фото: «NSW Police Force»

Австралияда ғалати воқеа юз берди: гиёҳванд моддаларни олиб кетаётган фургон йўл чеккасида турган патрул хизмати машиналарини пачоқлаб ўтиб кетди. «SBS News» ёзишича, воқеа 22 июль куни Сидней чеккасидаги Иствуд туманида, полиция участкаси ёнгинасида содир бўлган.

Қилғиликни қилиб қўйган фургон ҳайдовчиси тўхтамасдан йўлда давом этган, аммо бир соатга қолмай қўлга тушган.

Аввалига йўл қоидабузарини тутдик деб ўйлаган полициячилар фургонни тинтиб, кўзларига ишонишмади: нақ 273 килограмм метамфетамин наркотик моддасини олиб кетаётган экан. Полиция хомчўт қилишича, бунча наркотик модда маҳаллий қора бозорда камида 200 млн. долларга сотилган бўларди.

Полиция машинасига зарар етказилгани ҳолва бўлиб қолди. Қўлга олинган 26 ёшли Саймон Туга нисбатан наркотик моддаларни ноқонуний тарқатиш бўйича ҳам айблов эълон қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг