Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Австралияда сўнгги 50 йилдаги энг кучли қурғоқчилик кузатилмоқда

Австралияда сўнгги 50 йилдаги энг кучли қурғоқчилик кузатилмоқда

Фото: «Korrespondent.net»

Австралиядаги энг кўп аҳолига эга Янги Жанубий Уэлс штати ҳудудида сўнгги 50 йилдаги энг кучли қурғоқчилик кузатилмоқда. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар қилди.

«ABC News» телеканалининг таъкидлашича, қурғоқчиликдан Австралия жанубий шарқининг катта қисми азият чекаётган бўлсада, айнан Янги Жанубий Уэлсдаги 800 минг кв.км. ҳудуддаги вазият ўта кескин.

«Бу жуда қийин. Штатда бирор одам йўқки, фермерларимиз ва маҳаллий аҳоли учун ёмғир ёғишини тиламаётган бўлса»,-дейди штатнинг хомашё саноати вазири Ниалл Блэйр.

Хабар қилинишича, Янги Жанубий Уэлс ҳокимияти ва федерал ҳукумат ҳосилнинг қуриб кетгани сабаб фермерларга моддий ёрдам кўрсатмоқда, аммо ажратилган маблағ етарли бўлмаяпти.

Шунингдек, фермерларга уй сигирлари учун қўйиладиган сувни ичадиган ёввойи кенгуруларни отишга ҳам рухсат берилди.

Метеорологлар қуруқ ҳаво яқин уч ой давом этишини тахмин қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг