Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Байден Путинга нисбатан яна ҳақоратли сўз ишлатди

Байден Путинга нисбатан яна ҳақоратли сўз ишлатди

АҚШ президенти Жо Байден Шимолий Каролинада сайловолди ташвиқоти чоғида Россия президенти Владимир Путинни «қассоб» деб атади. Тўғридан-тўғри эфир MSNBC телеканали томонидан YouTube’да намойиш этилди.

«Биз қилишимиз лозим бўлган жуда кўп муҳим ишлар бор, шу жумладан ўша қассоб Путиндан ҳимоя қилиш учун Украинага ёрдам ажратиш», деди Байден.

Бу Америка етакчисининг Путинни биринчи марта ҳақорат қилиши эмас. Февраль ойида у Россия президентини «crazy SOB», яъни «ақлдан озган ... боласи» деб атаганди. Кремль буни «АҚШ учун уятли» ҳол деб атаганди. Яқинда у «бандит» сўзини ҳам ишлатганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг