Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Байден: Трамп президент бўлиш учун «қарилик қилади»

Байден: Трамп президент бўлиш учун «қарилик қилади»

Америка президенти Жо Байден Ню-Йоркдаги сайловолди ташвиқоти чоғида бўлажак президентлик сайловларидаги рақиби Доналд Трампни бироз қариган деб ҳисоблашини айтди.

АҚШнинг амалдаги президенти ўз нутқида мамлакат бурилиш нуқтасига етганини қайд этди.

Байден Трампнинг қарашлари ҳам эскирганига ишора қилиб: «биласизми, у (Трамп) <...> бироз қари ва ҳолати ҳам яхши эмас», дея қўшимча қилди.

Ўз навбатида, Трамп ҳам Байден Қўшма Штатлардаги демократияга таҳдид солаётганини бир неча бор таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Трамп 77 ёшда, амалдаги президент Байден эса 81 ёшни қаршилаган.

Аввалроқ «Байденнинг омадсизликлари алифбоси» тузилгани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг