Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Беназир Бхуттодан кейинги иккинчи бош вазир

Беназир Бхуттодан кейинги иккинчи бош вазир

Фото: «News.com.au»

Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн Покистоннинг собиқ бош вазири Беназир Бхуттодан кейин ҳукумат раҳбари сифатида фарзандли бўлган иккинчи аёл бўлди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

37 ёшли сиёсатчи Жасинда Ардерн Окленд шаҳар шифохонасида қиз фарзандни дунёга келтиргани маълум бўлди.

Жасинда Ардерн 6 ҳафталик туғуруқ таътилига чиқади. Унинг ўрнига ҳукуматни бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар вазири Уинстон Петерс бошқариб туради.

Беназир Бхутто 1990 йили бош вазирлик пайтида қизи Бахтиёр Ботто Зардорийни дунёга келтирган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг