Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бир ярим ёшли болакай олтинчи қаватдан тушиб кетди ва тирик қолди

Бир ярим ёшли болакай олтинчи қаватдан тушиб кетди ва тирик қолди

Фото: «Kiro7»

АҚШнинг Вашингтон штати, Редмонд шаҳрида болакай олтинчи қаватдан тушиб кетди ва тирик қолди.

Ҳодиса 10 апрелда рўй берган. Полиция томонидан хабар қилинишича, бир ёш саккиз ойлик болакай ётоқхонада ёлғиз қолган. Онаси, акаси ва опаси қўшни хонада бўлган. Хонадон бекаси ҳавони алмаштириш учун деразани очиқ ҳолда қолдирган.

Қаровсиз қолган болакай дераза токчасига чиқади ва пастга тушиб кетади. Бахтли тасодиф туфайли шу куни қўшни уйда турадиган Эд Лу ишга автомобилида эмас, балки мотоциклда йўл олган эди. Болакай пастда қолдирилган Mazda машинаси устига тушади. Айнан шу ҳолат унинг ҳаётини сақлаб қолди.

Шифокорлар ўз вақтида етиб келишди ва керакли ёрдамни беришди. Бола айни вақтда касалхонада, унинг ҳолати барқарор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг