Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Bloomberg: Жек Ма ўз касбини ўзгартирди

Bloomberg: Жек Ма ўз касбини ўзгартирди

Alibaba Group ҳаммуассиси, хитойлик миллиардер Жек Ма Токио университетининг коллежига профессор сифатида ишга кирди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

58 ёшли Ма 1 майдан дарс беришни бошлаган. Университет маълумотларига кўра, миллиардер талабаларга тадқиқот, айниқса барқарор қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш бўйича маслаҳат беради.

Ма, шунингдек, тадбиркорлик ва инновациялар бўйича семинарлар ўтказади.

«Унинг бизнесмен сифатидаги фаолияти ниҳоясига етганга ўхшайди. У илгари инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлаган ва бизнесини тарк этганидан сўнг ўқитувчиликка қайтиш истагини билдирган», — дейди LightStream Research таҳлилчиси Ошадхи Кумарасири.

Бир пайтлар Хитойнинг энг машҳур тадбиркори бўлган Жек Ма жамоатчилик эътиборидан четда қолди. Бу миллиардернинг ХХР расмийларини танқид қилганидан кўп ўтмай содир бўлган. 

Ўшандан бери тадбиркор деярли омма олдида кўринмади. Март ойида у мактаблардан бирига ташриф буюриш учун Хитойга келди.

Bloomberg маълумотларига кўра, Хитой расмийлари Мани мамлакатга қайтишга ва бизнес ҳамжамиятига ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланишини кўрсатишга кўндиришга ҳаракат қилишган. Бироқ, хитойлик тадбиркор хорижда қолишни ва ўз компанияларини тарк етишни афзал кўрди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг