Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

БМТ Бош ассамблеяси 2023 йил бюджетини қабул қилди

БМТ Бош ассамблеяси 2023 йил бюджетини қабул қилди

Фото: UN.org

БМТ Бош ассамблеясининг 2022 йилдаги энг сўнгги йиғилишида 2023 йилнинг 3,4 млрд долларлик бюджети тасдиқланди.

Бош ассамблея раисининг матбуот котиби хабар беришича, яқинда БМТ бешинчи қўмитаси тасдиқлагани боис, бюджет овоз беришсиз қабул қилинди.

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш октябр ойида 3,22 млрд доллар (кейинчалик 3,4 млрд долларгача ошириш кўзда тутилган) бюджет лойиҳасини тасдиқлаш учун киритганди, деб ёзди ташкилот сайти.

2020 йилдан бошлаб БМТ аввалги икки йиллик ўрнига бир йиллик бюджет режасига ўтган. Гутерришнинг айтишича, ушбу ёндашув ресурсларни аниқроқ баҳолаш ва ўзгаришларга тезроқ мослашиш имконини беради.

Ташкилотнинг 2022 йилдаги бюджети 3,12 млрд долларни ташкил этганди. Ўтган йили БМТга мунтазам бадални 193 мамлакатдан 140 таси тўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг