Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британия Россия билан муҳим келишувни бекор қилди

Британия Россия билан муҳим келишувни бекор қилди

Фото:«AFP»

Буюк Британия Россиянинг таълим тўғрисидаги ҳужжатларни ўзаро тан олиш ҳақида шартнома тузиш таклифини рад қилди. Бу ҳақда «Segodnya.ua» сайти хабар бермоқда.

Шу билан бирга, Лондондаги Россия элчихонаси ходимларининг хабар беришича, инглиз мактабларида турли сиёсий сўровлар ўтказилиб, педагоглар Россияга қарши чиқишлар қилишмоқда, бу эса россиялик ўқувчиларнинг таълим олишига халақит қилмоқда.

Россиялик дипломатларнинг хабарларида айтилишича, охирги икки йилда Британия хусусий мактабларида россиялик ўқувчилар сони кескин камайган. Элчихона бунинг сабабини охирги йиллардаги иккитомонлама алоқаларнинг ёмонлашгани билан изоҳламоқда.

«Иккитомонлама алоқаларнинг ёмонлашуви оқибатида Британия хусусий таълим муассасалари россияликлар олдида ўз жозибадорлигини йўқотмоқда. Россиядан келаётганлар нодўстона муҳитга тушиб қолишдан қўрқмоқда ва бу қўрқувни тушунса бўлади», — дейилади элчихона хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг