Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Черногория президенти истеъфога чиқарилиши мумкин

Черногория президенти истеъфога чиқарилиши мумкин

Мило Жуканович.

Фото: РБК

Черногория президенти Мило Жуканович истеъфога чиқарилиши мумкин. RTCG телеканали хабар беришича, импичмент жараёни ўтказилиши учун парламентдаги 80 нафар депутатнинг 41 нафари овоз берган.

Жуканович бўлажак бош вазир номзоди бўйича маслаҳатлашувларга парламентдаги барча партияларни таклиф қилмасдан, мамлакат конституциясининг 95-моддаси 5-бандини бузган.

Депутатлар тасдиқлаган ҳужжат асосида «президентнинг конституцияни бузганлик ҳолати» ўрганилади ва унинг истеъфоси масаласи кўрилади.

Маълумот учун: Мило Жуканович (1962 йил туғилган) — кичик танаффусларни ҳисобламаганда, деярли 1991 йилдан бери Черногорияни бошқариб келади. 29 ёшидаёқ ҳукумат раҳбари бўлган: Югославия иттифоқчи републикаси таркибидаги Черногория бош вазири (1991—1998) ва президенти (1998—2002); 2003—2006, 2008—2010, 2012—2016 йилларда — мустақил Черногория бош вазири. 2018 йил 20 майдан бери — Черногория президенти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг