Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дамашқ суди Башар Асадни ҳибсга олиш учун ордер берди

Дамашқ суди Башар Асадни ҳибсга олиш учун ордер берди

Дамашқ суди Суриянинг собиқ президенти Башар Асадни ҳибсга олиш учун ордер берди.

Башар Асад 2011 йилдаги Дарайя воқеалари бош айбдори сифатида кўрилмоқда. Ҳибсга олиш ордери қасддан одам ўлдириш, ўлимга олиб келган қийноқлар ва озодликдан маҳрум қилиш бўйича айбловларни ўз ичига олган.

Суд қарори ордерни Интерпол орқали тарқатиш ва ишни халқаро миқёсда тергов қилиш имкониятини беради.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 8 декабр куни қуролли мухолифат Дамашқни эгаллаб, Сурияда ҳокимият ўрнатди. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатдан қочиб кетган Башар Асад ва оиласига Москва бошпана берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг