Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Доналд Трамп Шимолий Корея АҚШ маҳбусларини озод этганини айтди

Доналд Трамп Шимолий Корея АҚШ маҳбусларини озод этганини айтди

АҚШ президенти Доналд Трамп Шимолий Корея америкалик 3 нафар маҳбусни озодликка чиқарганини «twitter» саҳифаси орқали эълон қилди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

Озодликка чиқарилган маҳбуслар АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпеонинг самолётида Америкага етиб келган.

Майк Помпео Доналд Трамп ва Шимолий Корея етакчисининг учрашувини маслаҳатлашиш учун Пхенянга борган эди. Расмий Пхенян икки давлат раҳбарларининг учрашуви Шимолий Корея пойтахтида ўтишини Майк Помпеога маълум қилди.

Маҳбуслар АҚШ ташқи ишлар вазирининг Пхенянга иккинчи ташрифи доирасида озод қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг