Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёдаги энг тоза шаҳар аниқланди

Дунёдаги энг тоза шаҳар аниқланди

Краков — Полшанинг собиқ пойтахти.

Фото: LOT Polish Airlines

Radical Storage компанияси сайёҳлар қолдирган баҳоларга асосланиб, дунёнинг энг тоза шаҳарлари рейтингини тузди.

Унга кўра, Полшанинг иккинчи йирик шаҳри Краковни туристлар энг тоза ва шинам шаҳар дея эътироф этишди. Краков сайёҳларнинг 98,5 фоизида ажойиб таассуротлар қолдирди. Эътиборли жиҳати, Полша пойтахти Варшава ҳам тоза шаҳарлар етакчи бешлигига кирди.

Энг тоза шаҳарлар (топ-10):

  1. Краков, Полша (98,5 фоиз);
  2. Шаржа, БАА (98,0 фоиз);
  3. Сингапур (97,9 фоиз);
  4. Варшава, Полша (97,8 фоиз);
  5. Доҳа, Қатар (97,4 фоиз).
  6. Ар-Риёд, Саудия Арабистони (96,9 фоиз);
  7. Прага, Чехия (96,4 фоиз);
  8. Маскат, Ўмон (96,4 фоиз);
  9. Дубай, БАА (96,3 фоиз);
  10. Фукуока, Япония (96,3 фоиз).

Аввалроқ Radical Storage компанияси дунёнинг энг ифлосланган сайёҳлик шаҳарлари антирейтингини эълон қилганди. Ушбу рўйхатни Будапешт, Рим ва Лас-Вегас бошқармоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг