Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эквадорнинг собиқ президенти Густаво Нобоа оламдан ўтди

Эквадорнинг собиқ президенти Густаво Нобоа оламдан ўтди

Фото: tass.ru

Эквадорнинг собиқ президенти Густаво Нобоа 83 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда унинг дўсти, мамлакатнинг собиқ вице-президенти Aльберто Даик Гарсоси маълум қилди.

Гарcоси «Twitter»даги саҳифасида марҳум «мамлакатни оғир йилларда бошқарган ҳурматли ва масъулиятли президент» бўлганлигини ёзиб қолдирган.

Маҳаллий «El Universo» газетасининг маълум қилишича, Нобоа Майами шифохонасида юрак хуружидан вафот этган. Илгари, у бош мия ўсмаси билан боғлиқ операция қилинган.

Эквадорда собиқ раҳбарнинг вафоти муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди.

Густаво Нобоа Эквадорнинг собиқ раҳбари Ҳамил Мауаднинг истеъфоси ва тўнтарилишидан кейин 2000-2003 йилларда мамлакат президенти бўлган. Тартибсизликлар маҳаллий аҳоли ва ҳарбийларнинг иқтисодий сиёсатдан норозилиги туфайли юзага келган.

Тўнтаришдан олдин вице-президент бўлиб ишлаган Нобоа олдинги ҳамкасбининг мамлакат иқтисодиётини долларлаштириш фаолиятини давом эттирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг