Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эмомали Раҳмон оиласида жудолик юз берди

Эмомали Раҳмон оиласида жудолик юз берди

20 июль куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг синглиси Қурбонби Раҳмонова 64 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Asia Plus маълум қилди.

Президент синглиси коронавирус юқтиргани айтилган.

Аёлга «коронавирус ташхиси қўйилган, ўн кун давомида шифокорлар унинг ҳаёти учун курашган».

Қурбонби Раҳмонова 2012 йил июн ойида Душанбеда отиб ўлдирилган «Ўрмон ва овчилик» давлат унитар корхонаси директори Холмўмин Сафаровнинг рафиқаси бўлган.

Аввалроқ, Эмомали Раҳмоннинг 88 яшар қайнонаси Узбекби Асадуллаева коронавирус симптомлари билан вафот этганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг