Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг кучли момақалдироқ қайд этилди

Энг кучли момақалдироқ қайд этилди

Фото: «Nasa»

Ҳиндистонлик олимлар манфий электр зарядига эга беқарор элементар зарралар — мюонлар ёрдамида кузатувлар тарихидаги энг кучли момақалдироқни аниқлашди. Ҳиндлар бунинг учун «GRAPES-3» телескопидан фойдаланишди.

«Рекордчи момақалдироқ» юзага келтирган электр заряди кучи — 1,3 млрд. вольт (GV).

Мюонлар электронларга жуда ўхшагани билан, улардан анчайин оғир, шу боис уларнинг таҳлили олимларга аниқ ҳисоб-китоб қилишда қўл келди.

Телескоп одатда бир дақиқада 2,5 миллионтагача мюонларни қайд этади, бироқ момақалдироқ пайтидан вазият ўзгаради. Буни тўғрилаш учун олимлар кузатув жамланмасига электр майдони мониторларини ҳам қўшишди ва кейин тутилган мюонлар флуктуациясини (тебранишини) ўлчаш йўлини топишди ва уларни идеал ўлчов асбобига айлантира олишди.

Бироқ бу битта чақмоқ шунча электр энергиясига эгалигини англатмайди. Вольтлар учун электр майдонининг қанчалик кучлилиги муҳим, негаки мусбат зарядланган сув молекулалари доим булутнинг тепасига интилади ва аксинча, манфий зарядга эга муз унинг қуйи қисмида тўпланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг