Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон президенти: «Telegram»ни ҳукумат блоклагани йўқ»

Эрон президенти: «Telegram»ни ҳукумат блоклагани йўқ»

Фото:«Gazeta.ru»

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакатда «Telegram» мессенжерининг блокланишида ҳукуматнинг алоқаси йўқлигини билдирди. Бу ҳақда Руҳонийнинг  «Instagram»даги саҳифаси маълумотига асосланиб, «Gazeta.ru» хабар қилмоқда.

«Шу вақтга қадар бирорта мессенжер ёки ижтимоий тармоқ ҳукумат томонидан блокланмади, блокланмайди ҳам. «Telegram»нинг блокланиши ҳукумат тазйиқи ёки унинг хайрихоҳлигида ўтказилмаган», — дея ёзган Руҳоний.

Унинг фикрича, суд мазкур ҳукм юзасидан мустақил қарор чиқарган.

30 апрель куни Эронда «Telegram» мессенжери миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадида блоклангани маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг