Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа Россиянинг «Катта еттилик»ка қайтишига қарши

Европа Россиянинг «Катта еттилик»ка қайтишига қарши

Фото:«The Independent»

Канадада бўлиб ўтаётган «катта еттилик» саммити доирасида Германия канцлери Ангела Меркел 8 июнь куни Европанинг 4 та давлати (Буюк Британия, Франция, Италия ва Германия) Россиянинг «катта еттилик»ка қайтишига қарши эканлигини айтди. Бу ҳақда Франциянинг «Европа 1» радиоси хабар бермоқда. Бунга сабаб эса Украина инқирозида олдинга силжишларнинг кўринмаётгани айтилган.

«Биз Россиянинг «катта еттилик»ка қайтишига қарши эканлигимизни маълум қиламиз. Чунки Украина можаросини ҳал қилишда ҳеч қандай олдинга силжишни кўрмаяпмиз. Бу бизнинг умумий позициямиздир», — деган у Канадада давом этаётган саммитда.

Аввалроқ Италия янги ҳукуматининг бошлиғи Россиянинг «катта еттилик»ка қайтишига хайрихоҳ эканини маълум қилган эди.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам Россияни «катта еттилик»ка қайтаришга ҳаракат қилиши ҳақида сайтимизда хабар берган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг