Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Франция парламенти бош вазирни истеъфога чиқарди

Франция парламенти бош вазирни истеъфога чиқарди

Фото: AP Photo

France 24 хабарига кўра, Франция парламенти (Миллий ассамблея) Байру ҳукуматини истеъфога чиқаришни ёқлаб овоз берди.

Шунга мувофиқ, бугун, 9 сентябр куни эрталаб мамлакат бош вазири Франсуа Байру истеъфога чиқади.

364 нафар депутат ҳукуматга ишончсизлик вотумини қўллаб-қувватлади, 194 нафари эса қарши овоз берган.

Байру ҳукумати шу йилнинг 16 январида ишончсизлик вотуми бўйича парламентдаги овоз беришдан эсон-омон ўтиб олганди. Ўшанда унинг бошчилигидаги ҳукумат истеъфоси учун 577 нафар депутатдан фақат 131 нафари овоз берганди.

Бир ой аввал Франсуа Байру ўз видеомурожаатида Франциянинг иқтисодий аҳволи жуда оғирлашганини ва мамлакатнинг қарзи ҳар сонияда 5 минг еврога кўпаяётганини айтгандиҲаддан зиёд қарздорликни Франция иқтисодиёти учун асосий таҳдид деб ҳисоблаган бош вазир харажатларни камайтиришга қаратилган шошилинч чоралар кўришга чақирганди.

Маълумот учун: Франсуа Байру (1951 й.т.) 2024 йилнинг 13 декабридан Франция бош вазири лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг