Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Франция танк ва ҳарбийларини Россия чегарасига жўнатади

Франция танк ва ҳарбийларини Россия чегарасига жўнатади

Фото: «Reuters»

Франция 4 та танк, 25 та жанговар машина ва 300 нафар ҳарбийларини Эстония ҳамда Россия чегарасига юборади. Бу ҳақида Франциянинг Эстониядаги элчихонаси расмий сайтида хабар берилган.

Ушбу қарор НАТОнинг Болтиқбўйи ва Полшадаги базаларини кучайтириш доирасида амалга оширилмоқда. Франция ҳарбийлари 23 апрелда Эстонияга етиб келади ва 2019 йилнинг августига қадар мамлакат худудида қолади.

Ҳарбийлар Россия чегарасидан 140 километр узоқликдаги Тапа шаҳрида жойлашади. Дивизия таркибида Франция армиясининг иккинчи бригадаси ва Хорижий легионнинг ёлланма асарлари бўлади.

Хабар қилинишича, ҳарбийлар темир йўл орқали хизмат жойига етиб келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг