Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фуқароларни норози қилган ҳокимлар жазоланади — Қозоғистон

Фуқароларни норози қилган ҳокимлар жазоланади — Қозоғистон

Фото: «Ақорда»

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакат парламенти палаталари қўшма йиғилишида ўз халқига мурожаат йўллади. Маҳаллий ҳокимликлар ишини аҳоли баҳолаб бориши керак — президент ана шу лойиҳани синаб кўриш таклифини берди, деб ёзмоқда «Zakon.kz».

«Кучли ҳудудлар — кучли мамлакат. Ўзимнинг сайловолди дастуримда ҳам буни айтганман», — эслатиб ўтди президент Тоқаев.

Тоқаев диққатни жамлаш керак бўлган қатор вазифаларга эътиборни қаратди — маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти самарадорлигини ошириш шулардан бири.

«Одамлар учун маҳаллий ҳукуматнинг эшиклари доим очиқ бўлиши керак. Бу исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат бўлса-да, аслида ундай эмас. Шунинг учун ҳам сайёр лойиҳа сифатида маҳаллий ҳукумат ишининг самарадорлигини баҳоловчи тизимни жорий этишни мумкин, деб ҳисоблайман. Масалан, сўровнома ёки онлайн овоз бериш натижасига кўра, фуқароларнинг 30 фоизидан ортиғи шаҳар ёки қишлоқ ҳокимини ўз ишини уддалай олмаяпти деб ҳисобласа, бу Президент администрацияси томонидан юзага келган муаммони ўрганувчи ва тегишли тавсияларни берувчи махсус комиссия тузилиши учун асос бўлади», — деди президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг