Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ҳавога сочилган 298 жон» — Гаага суди MH17 самолёти Россия армияси қуролидан уриб туширилганини эълон қилди

«Ҳавога сочилган 298 жон» — Гаага суди MH17 самолёти Россия армияси қуролидан уриб туширилганини эълон қилди

Гаага суди: MH17ни уриб туширган «Бук» зенит-ракета тизими Россиядан Украинага олиб келинган ва кейин қайтарилган.

Гаага суди Малайзиянинг Boeing 777 самолётини уриб туширган «Бук» зенит-ракета мажмуаси Россиядан Украинага олиб келинганини ва воқеадан сўнг қайта олиб кетилганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

«2014 йил 16 июлдан 17 июлга ўтар кечаси Донецк халқ республикаси жангчилари Россия Федерациясидан «Бук» ҳаво мудофаа тизимини олиб келишган. Бундай мудофаасига эҳтиёж анча вақтдан бери мавжуд эди. 2014 йил 16 июлдаги оғир жанглардан сўнг, ДХР оғир йўқотишларга учради ва ҳаво ҳужумларидан ўзини ҳимоя қила олмади, бу тизимга жуда талаб катта эди», деди судя Хендрик Стинхейс.

Стинхейс шунингдек, уриб туширилган йўловчи рейси ҳодисасини тергов қилиш жараёнида ракета мажмуаси Россия армиясига мансублиги ошкор бўлишидан қўрқиб, мажмуа ДХР ҳудудидан тезда олиб чиқиб кетилганини таъкидлади. «Ушбу ҳалокат «Бук» ҳаво мудофаа тизимидан фойдаланиш натижасида рўй бергани маълум бўлгач, шу йўл билан халқаро жанжалнинг олдини олиш мумкин деган умидда у тезда Россияга қайтарилди», — дея хулоса қилди судя.

Гаага суди ДХР собиқ мудофаа вазири Игор Хиркин (Стрелков) ва унинг қўл остидаги икки ходим – Сергей Дубинский ва Леонид Харченкони 2014 йилда Малайзия Боингида (MH17 рейси) учаётган одамларнинг ўлимида айбдор деб топди ва уларни сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Амстердамдан Куала-Лумпурга кетаётган Boeing 777 самолёти 2014 йилнинг 17 июлида ДХР ҳукумати назорати остидаги ҳудудга қулаган эди. Самолётдаги 298 кишининг барчаси ҳалок бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг