Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гўшт ейишдан воз кечишнинг зарарлари маълум қилинди

Гўшт ейишдан воз кечишнинг зарарлари маълум қилинди

Фото: Xabar.uz

Гўшт истеъмол қилиш ақлий ва жисмоний саломатлик учун жуда муҳим, дейди диетолог ва парҳезлар ҳақидаги китоблар муаллифи Жорджия Ив.

У Kipo News радиосига берган интервьюсида гўштдан воз кечишни мия учун ҳалокатли деб атади.

Жоржиянинг сўзларига кўра, вегетарианизм нафақат оқсил етишмовчилигини келтириб чиқармайди, балки мияга зарар этказиши мумкин. «Гап оқсилда эмас, гўшт таркибидаги барча бошқа озиқ моддалар ҳақида. Веган ва вегетариан парҳезлар одамни тўғри миқдорда протеин билан таъминлаши мумкин, масалан  ясмиқ ва брокколи оқсил манбаидир, деди у.

«Бироқ, фақат гўшт инсон танаси учун зарур бўлган барча озиқ моддалар, шу жумладан B12 витамини, омега-3 ёғ кислоталари, рух, холин, темир ва йодни ўз ичига олади. Шунингдек, бу шакар ва инсулин даражаси учун энг хавфсиз озиқ-овқат», деди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг