Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Грузия номини яна бир давлат Сакартвелога ўзгартирмоқчи

Грузия номини яна бир давлат Сакартвелога ўзгартирмоқчи

Украина Грузия номини расман ўзгартирмоқчи. Олий Рада Грузияни расман Сакартвело деб аташни таклиф қилган ва тегишли қонун лойиҳаси жума куни Украина парламенти сайтида эълон қилинган.

«Қонун лойиҳасидан кўзланган мақсадга эришиш учун Украинада расмий даражада, расмий ёзишмалар ва мулоқотларда, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида Грузия ўрнига Сакартвело расмий ва тарихий номидан фойдаланишни жорий этиш таклиф қилинмоқда. Шунга кўра, грузин халқи (грузинлар) ҳам картвеллар деб аталади», – дейилади ҳужжат лойиҳаси изоҳида.

Қонун лойиҳаси муаллифлари бу Киев ва Тбилисини яқинлаштиришини айтмоқда. Шунингдек, мамлакат ўзининг «руслашган» номидан ҳам халос бўлади.

Маълумотларга кўра, Сакартвело – «картвеллар мамлакати» деб таржима қилинади ва грузияликлар ўзларини шундай аташларини истайдилар. Кўпгина тилларда мамлакат номининг лотинча талаффуздаги атамаси – Georgia кириб қолган.

Илк марта Грузияни асл номи – Сакартвело деб расмий юритишни бошлаган давлат  Литва далвати бўлиб, бу 2018 йил 3 майдан бошланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг