Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Индонезияда икки йўловчи поезди тўқнашиб кетди

Индонезияда икки йўловчи поезди тўқнашиб кетди

Индонезиянинг Ява оролида шаҳарлараро қатновчи иккита йўловчи поезди тўқнашиб кетди, натижада тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Liputan6.

Ҳалок бўлганларнинг барчаси Индонезия давлат темир йўл идораси ходимларидир. «Компания поезднинг тўрт ходими, жумладан: муҳандис, муҳандис ёрдамчиси, бошқарувчи ва хавфсизлик ходимининг вафоти муносабати билан чуқур қайғуда ва ҳамдардлик билдиради», — дейилади компания хабарида.

Икки поездда 478 нафар йўловчи бўлган, 28 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган, қолганлари эвакуация қилинган.

Индонезияда темир йўл хавфсизлиги жиддий муаммо ҳисобланади, деб таъкидлайди New York Times. Биргина 2010-2016 йилларда ушбу турдаги транспортда 35 та бахтсиз ҳодиса рўй берган, 55 киши ҳалок бўлган, яна 240 киши жароҳатланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг