Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ироқдаги намойишларда 260 нафар полиция ходими жароҳатланди

Ироқдаги намойишларда 260 нафар полиция ходими жароҳатланди

Фото: «РИА Новости»

Ироқда 10 кундан бери давом этаётган оммавий намойишларда 260 нафар полиция ходими жароҳатланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Намойишларда 262 нафар ҳарбий жароҳатланди. Халқимиз ўғлонларини тажовузкорлар ҳақида хабар беришга чақирамиз», – деган Бағдодга ўтказилган матбуот анжуманида полковник Яҳё Расул.

Намойишлар бир ҳафта аввал Ироқ жанубидаги порт шаҳар Басрада бошланган эди. Ишсизликни қоралаб, коммунал соҳадаги ҳолатнинг ёмонлиги туфайли уюштирилган намойишларда ўтган якшанба куни бир кишининг ҳалок бўлиши вазиятни чигаллаштириб юборди.

Намойишчилар ҳукуматдан электр энергияси ва сув таъминотидаги узилишларга барҳам беришни талаб қилмоқда.

Ҳозир намойишлар мамлакат жанубидаги Майсан, Карбало, Нажаф, Ди-Кар, Басра ва Бобил шаҳарларида ҳам давом этяпти. Намойишчилар ва уларнинг қонуний талаби Ироқ шиаларининг раҳнамоси Али ас-Систонийнинг қўллаб-қувватлашдир.

Ҳукумат намойишчиларнинг талабини қондириш мақсадида алоҳида комиссия тузди. Аҳоли талабига биноан сув тармоғи, ичимлик суви ва электр энергиясини яхшилаш мақсадида Басрага 2 миллиард динор (17 миллион долар атрофида)маблағ ажратилди. Шунингдек, ҳукумат вилоятларда 10 мингта янги иш ўрни яратишга ваъда берди.

Ироқда расмий ишсизлик даражаси 10,8 фоизни ташкил этади. Ишсизларнинг 60 фоиздан зиёди 24 ёшдан кичик ўсмирлардир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг