Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Испания полицияси банан солинган қутилар ичидан 9 тонна кокаин топди

Испания полицияси банан солинган қутилар ичидан 9 тонна кокаин топди

Фото:«РИА Новости»

Испания полицияси юк кемасида банан солинган қутилар ичига яширинган 9 тонна кокаинни аниқлади. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Аниқланишича, юкнинг қиймати 9 миллиард еврога баҳоланмоқда. Банан ичига беркитилган кокаин олиб келган кема Колумбиядан Алхесирас портига келган.

Испания ички ишлар вазири Хуан Игнасио Соидо ушбу иш юзасидан 6 киши гумондор сифатида ҳибсга олинганини маълум қилган.

2017 йилнинг декабрь ойида америкалик ҳарбийлар Тинч океанида ўтказилган наркотрафикка қарши амалиёт пайтида кокаин қоплари орасига кириб қолган денгиз тошбақасини қутқариб олган эдилар. Ўша пайтда қўлга киритилган кокаиннинг баҳоси 57 миллион доллар сифатида баҳоланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг