Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил Эрон элчихонасига қақшатқич зарба берди: юқори рутбали генерал ўлган

Исроил Эрон элчихонасига қақшатқич зарба берди: юқори рутбали генерал ўлган

Исроилнинг Сурия пойтахти Дамашқдаги Меззе ҳудудига ҳаво ҳужуми оқибатида Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг Сурия ва Ливан кучлари генерали ва қўмондони Муҳаммад Ризо Зоҳидий ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда. 

Al Hadath нашри маълумотларига кўра эса камида саккиз киши ҳалок бўлган.

Исроил ҳаво кучлари Эроннинг Дамашқдаги элчихонасини нишонга олган. SANA агентлиги маълумотларига кўра, бино бутунлай вайрон бўлган. Эрон элчиси жабрланмаган, деб хабар берди Sabrin. 

Дастлабки маълумотларга кўра, зарбалар оқибатида бешдан етти нафаргача одам ҳалок бўлган. Эроннинг Суриядаги элчиси Ҳусайн Акбарийнинг айтишича, ҳалок бўлганлар орасида корпуснинг бошқа аъзолари ҳам бор.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби идораси воқеалардан «хавотирда» эканини билдирди. Эрон давлат матбуоти Исроилни айбламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг