Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жанубий Корея ва Шимолий Корея «овоз кучайтиргичлар уруши»ни бас қилди

Жанубий Корея ва Шимолий Корея «овоз кучайтиргичлар уруши»ни бас қилди

Фото: Getty Images

Жанубий Корея КХДР билан чегарадаги овоз кучайтиргичларни йиғиштириб олишни бошлади, улар орқали қўшни давлат аҳолисига янгиликлар, мусиқа ва тарғибот эшиттирилган.

Шимолий Корея билан чегарадаги демилитаризация зонаси бўйлаб ўрнатилган овоз кучайтиргичларни йиғиштириб олишдан мақсад — икки мамлакат ўртасидаги зиддиятни юмшатишдир. Бу ҳақда Reuters Жанубий Корея мудофаа вазирлигига асосланиб хабар берди.

«Чегарадаги трансляциялар» 1963 йилдан бошланган, ўшандан буён чегара ортидагиларга K-pop, янгиликлар, жумладан, КХДР раҳбарлари танқид қилинган материаллар эшиттириб келинган. Бунга жавобан Шимолий Корея металл ишқаланганида чиқадиган ёқимсиз товушни овоз кучайтиргичларда баланд қилиб қўйган.

Овоз кучайтиргичлар бир неча марта тўхтатилган, зиддият кучаяверса улар ҳам ишга тушган. Шу йилнинг июнида Ли Чжэ Мён Жанубий Корея президенти бўлганидан сўнг ҳаммасига нуқта қўйишга қарор қилди.

Хабарларга кўра, Шимолий Корея ҳам овоз кучайтиргичларини чегарадан олиб кетмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг