Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Суданда 9 млн киши очарчилик ёқасида

Жанубий Суданда 9 млн киши очарчилик ёқасида

Фото: İLKHA

Жаҳон бозорида озиқ-овқат нархи кескин ошиши ҳамда қуролли гуруҳларнинг хатти-ҳаракатлари оқибатида Жанубий Суданнинг 9 миллионга яқин аҳолисига бу йил очарчилик хавф солмоқда. БМТнинг Жанубий Судандаги миссияси раҳбари Николас Хейс бу ҳақда  баёнот берди.

«Жанубий Судан аҳолисининг учдан икки қисми ёки 9 млн киши, шундан 4,6 млн нафари болалар — тирик қолиш учун кўмакка муҳтож. Озиқ-овқат етишмовчилиги мамлакатнинг турли нуқталарини қамраб олади», — деди у Жанубий Судан пойтахти Жубада ўтказилган матбуот анжуманида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг