Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Калифорниядаги ўрмон ёнғинларидан таралаётган тутун коинотда ҳам кўринган

Калифорниядаги ўрмон ёнғинларидан таралаётган тутун коинотда ҳам кўринган

Фото: «News.myseldon.com»

Калифорния ўрмон ёнғинларидан таралаётган тутун коинотда ҳам қайд этилган. 50 минг гектардан ортиқ майдон ёниб кул бўлди. Жазирама иссиқ об-ҳаво туфайли ёнғин жадаллик билан тарқалмоқда. Икки киши ҳалок бўлгани маълум, дея хабар берди «МИР 24».

Маҳаллий аҳоли даҳшатли кадрларни тасвирга олишган. Улар ҳаётларини хавф остига қўйиб бўлса-да, ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишяпти. Шоссе бўйлаб саёҳат қўрқинчли тушнинг ўзгинаси. Ҳаммаёқни аланга қуршаб олган, тутун туфайли йўлни кўриб бўлмайди. Кенг миқёсдаги ёнғинларга кўплаб момақалдироқлар сабаб бўлгани айтилмоқда. Яшин кўплаб ёнғинларни келтириб чиқарган. Биргина уч кун ичида метеорологлар 11 мингта чақмоқ уришини қайд этишган.

Бундан ташқари, ёнғин туфайли электроэнергия таъминоти издан чиққан, ўн минглаб хонадонлар ва корхоналар чироқсиз қолишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг