Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Канада Украинага салкам 2 млрд долларлик ёрдам кўрсатади

Канада Украинага салкам 2 млрд долларлик ёрдам кўрсатади

Канада ҳукумати Украинага қўшимча молиявий ёрдам сифатида 2,5 миллиард Канада доллари (1,8 миллиард доллар) ажратди.

Ушбу маблағлар мамлакатни қайта тиклаш учун кредитларни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган. 

«Бугун биз Украинага 2,5 миллиард Канада доллари миқдорида қўшимча иқтисодий ёрдам беришни эълон қилмоқдамиз, бу эса тикланиш жараёнини бошлаш учун Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан маблағларни жалб қилишга ёрдам беради», деди Канада бош вазири Марк Карни Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашувда (CBS иқтибоси). 

29 декабр куни Зеленский АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашади. Карни билан учрашувида у жаноб Трамп билан музокаралар давомида ҳудудий масалалар, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва иқтисодий келишувларни муҳокама қилишларини эълон қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг