Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кипрда улкан табиий газ кони топилди

Кипрда улкан табиий газ кони топилди

Фото: «Cypriot News»

«ExxonMobil» Кипр қирғоқбўйи ҳудудида улкан табиий газ конини топди. Бу ҳақда Америка компаниясининг матбуот хизмати хабар тарқатди.

Газ кони Кипр Республикаси иқтисодий зонасидаги ўнинчи блок ҳудудида аниқланган. Захира ҳажми 142 — 227 млрд. куб метр атрофида баҳоланмоқда.

— Бу захиралар салоҳиятини аниқлаб олиш учун яқин ойларда чуқур ўрганишлар талаб қилинади, — дейилади «ExxonMobil» баёнотида.

Агарда геологларнинг ҳисоб-китоблари тўғри чиқса, Кипрдаги кон катталиги бўйича дунёдаги учинчи табиий газ конига айланади.

Ўнинчи блок ҳудуди 2,6 минг квадрат километрга тенг. Бу ерда чуқурлиги 4,2 минг метрли иккита газ қудуғи қазилган, ҳудудда денгиз чуқурлиги 2 минг метрдан ошади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг