Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Корейсча марафон». Бунақаси ҳали бўлмаган

«Корейсча марафон». Бунақаси ҳали бўлмаган

Фото: «BBC»

Жанубий ва Шимолий Корея ҳамкорликда 27 апрель санасида трансчегаравий марафон ўтказишга ҳозирлик кўряпти. Бу ҳақда «Yonhap» ахборот агентлиги хабар берди.

Кёнги (Корея Республикаси) пойтахт провинцияси Жанубий ва Шимолий Кореяни боғлаши кутилаётган марафонни ўтказишга жиддий киришган.

«Ўхшамай қолган» Ханой саммити ва яриморолда ошиб бораётган кескинлик сабаб спорт тадбири ўтказилмаслиги ҳам мумкин.

Марафон Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин ҳамда КХДР етакчиси Ким Чен Ин шахсан учрашгани (2018 йил, 27 апрель)нинг бир йиллига атаб икки мамлакатнинг демилитаризация зонасида ўтказилиши режалаштирилган. Энди ҳамма гап шимолликларда, улар бир оғиз ҳа дейишса бас — марафонга старт берилади. Қолаверса, спортчилар сиёсий барьерлардан ҳам «ошиб ўтишларига» тўғри келади: ўртада турган бирлашув вазирликлари ва БМТ кучлари қўмондонлигидан ҳам рухсат кутилмоқда.


Мавзуига оид: Тошкентда илк бор ярим марафон ўтказилади


Ҳаммаси ҳал бўлган тақдирда, марафон маршрути Жанубий Кореянинг Пхажу шаҳридан бошланиб, Шимолий Кореянинг Кэсонида тугайди. Марафон қатнашчилари икки мамлакат чегараларини ҳамда демилитаризация зонасини кесиб ўтишади — бунақаси ҳали бўлмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг